“Uzbekistan Airports” компанияси таркибида “Handling” шўъба корхонаси ташкил этилади
Шўъба корхона хорижий авиакомпаниялар учун кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва нархини пасайтириш имконини беради.

“Uzbekistan Airports” шу йилнинг 1 ноябридан “Uzbekistan Airports АЖ” таркибида “Uzbekistan Airports Handling МЧЖ” шўъба компанияси фаолият бошлайди. Мазкур компанияга Умид Ҳамраев раҳбар этиб сайланди.
Янги корхонанинг асосий вазифаси йўловчиларни самолётга рўйхатдан ўтказиш, самолётгача олиб бориш ва қўндириш, юкни жойлаш ва уни етказиб беришдан иборат.
Бундан ташқари, самолётга ер усти хизмати кўрсатиш, озиқ-овқат юклаш ҳамда аэровокзал комплексининг она ва бола учун махсус хонаси ҳам фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, тиббий марказ ва маълумотнома хизматларини ҳам тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал амалга ошмаган парвозларда хусусий авиакассаларнинг айби борлиги ҳамда “Uzbekistan Airways” янги модель асосида Тошкентдан Москвага илк парвозни амалга оширгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







