Жаҳон

Хитойлик талабалар Apple компаниясини судга берди

Талабалар Apple жамланмасига қувватлагичлар қайтарилишини талаб қилишни сўрашган.

Хитойлик талабалар Apple компаниясини судга берди

 

Маълумотларга кўра, 25 октябрь куни Пекин кимё технологиялари ва Донгхуа университети талабалари Apple’ни судга берган. Бунга компаниянинг янги қурилмалари қувватлагичсиз чиқарилётгани сабаб бўган. Даъвогарнинг таъкидлашича, iPhone'нинг янги сериялари қувватлагичсиз сотилиши истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмоқда. Улар Apple жамланмасига қувватлагичлар қайтарилишини талаб қилишни сўрашган.

 

Apple қувватлагичларни атроф-муҳитга зарар етказмаслик мақсадида чиқармаётган эди. Aммо даъвогарлар бу қарорни тўғри эмас деб ҳисобламоқда. Компания маҳсулотни ишлаб чиқаришда давом этяпти ва улар алоҳида сотилади. Бу орқали Apple қўшимча даромад олмоқда.

 

Ушбу қарор компания томонидан ўтган йили чиқарилган. iPhone 12 қувватлагичсиз сотилган дастлабки смартфон бўлди. Шундан кейин бошқа технологик гигантлар ҳам шу тактикага ўтиб олди.

 

Аввалроқ, Apple компаниясини iPhone 13 ишлаб чиқаришни қисқартириши ва бу каби ерик компаниялар Ўзбекистонга қанча солиқ тўлаши ҳақида хабар берган эдик.

 

Юлдуз Рустамова

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.