Жаҳон

Саакашвили мавзуси 30 октябрдан кейин кўпчиликнинг эсидан чиқиб кетади — Ираклий Кобахидзе

Бунга нима сабаб бўлиши айтилди.

Саакашвили мавзуси 30 октябрдан кейин кўпчиликнинг эсидан чиқиб кетади — Ираклий Кобахидзе

 

Грузия ҳукмрон партияси – “Грузия орзуси” етакчиси Ираклий Кобахидзе Саакашвили Тбилисининг Украина билан муносабатларини қийинлаштирганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

“Михаил Саакашвили икки давлат муносабатларига ноқулайлик олиб кирган фактор бўлди”, – деган Кобахидзе. Шунингдек, у 30 октябрдан кейин Саакашвили мавзуси ноактуал бўлиб қолишига умид билдирган. Шу куни Грузияда маҳаллий муниципал сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади.

 

”Сизни ишонтириб айта оламанки, Саакашвили мавзуси 30 октябрдан кейин кун тартибидан буткул тушиб қолади. Шундан кейин Украина ва Грузия ўртасидаги барча ноқулай ҳолатлар ҳам барҳам топади”, – деб таъкидлади сиёсатчи.

 

Маълумот ўрнида: Саакашвили 1 октябрь куни қамоққа олинган. У Грузияга 8 йиллик танаффусдан сўнг қайтиб келди. Саакашвили 2004-2013 йилларда мамлакатни бошқарган. Шундан кейин у Украина фуқаролигини қабул қилган ва бир қанча лавозимларда ишлаган.

 

Бундан аввал Саакашвили Грузияга нима учун келгани ҳамда унинг саломатлиги жиддий ёмонлашгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Трамп Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига тавсия қилмоқчи

АҚШ президенти ФИФА раҳбарини дунё миқёсида ҳурматга сазовор ва халқларни бирлаштира оладиган етакчи сифатида баҳоламоқда.

custom img

Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари кенгайтирилди

Депортация қўлланилиши мумкин бўлган моддалари сони 22 тадан 45 тага етказилди.

custom img

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

Ўлимлар юзасидан эпидемиологик текширув бошланди.

custom img

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

Украина армияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилмоқда.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"