Жаҳон

Саакашвили Грузияда пароканда эмас, балки яхши ташкил этилган давлат тузумига дуч келди — Ираклий Гарибашвили

Михаил Саакашвилининг руҳий ҳолати қамоққа олингандан кейин жиддий ўзгарган. Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили маълум  қилди.

Саакашвили Грузияда пароканда эмас, балки яхши ташкил этилган давлат тузумига дуч келди — Ираклий Гарибашвили

 

 

“Саакашвилининг психологик ҳолати қамоққа олингандан кейин жиддий ўзгаришга учради. “Миллий ҳаракат” (Саакашвили асос солган партия) ўз етакчисининг оғир аҳволидан хавотирда ҳамда унинг зудлик билан озод қилинишини талаб қилмоқда”, – деган Гарибашвили.

 

Унинг қўшимча қилишича, собиқ президент Грузияда пароканда эмас, балки яхши ташкил этилган давлат тузумига дуч келган.

 

“Энди у фақат қай тарзда озод бўлишини ўйлаши керак”, – деб айтган бош вазир.

 

Маълумот ўрнида: Саакашвили 1 октябрь куни қамоққа олинган. У Грузияга 8 йиллик танаффусдан сўнг қайтиб келди. Собиқ президент 2004-2013 йилларда мамлакатни бошқарган. Шундан кейин у Украина фуқаролигини қабул қилган ва бир қанча лавозимларда ишлаган.

 

Бундан аввал Европа Иттифоқи Грузияни Саакашвили масаласида вазмин бўлишга чақиргани ҳамда собиқ президентнинг қамоқхонадан мактуб ёзгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"