Жамият

Ёши катта эркакнинг қўл телефонида 700 га яқин порнографик фото ва видеолар борлиги аниқланди

Навоий халқаро аэропортида ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан қонун бузилиши ҳолатининг олди олинди.

Ёши катта эркакнинг қўл телефонида 700 га яқин порнографик фото ва видеолар борлиги аниқланди

 

Навоий халқаро аэропортига 4365-сонли рейс билан “Екатеринбург-Навоий” йўналиши бўйича учиб келган, асли бухоролик Т.Ғ. вилоят ИИБ ТХТБ ҲПБ ходимларида шубҳа уйғотгани сабабли текширув ўтказилган. 

 

Унда айтилишича, гумондор шахс телефонини кўрсатишдан бош тортган. Шундан сўнг “Редми Нот 9” русумли телефон аппарати хотираси текширилганда, унда 657 та порнографик, зўравонлик ҳамда шафқатсизликни тарғиб қилувчи видео ва расмлар борлиги аниқланди.

 

Мамлакатимиз қонун ҳужжатларига асосан бу каби материалларни тайёрлаш, тарқатиш ҳамда намойиш этиш белгиланган тартибда жаримага сабаб бўлади.

 

“Шу ўринда фуқароларимизга айтиб ўтиш лозимки, мамлакатимизга келаётган шахслар орасида қўл юкларини атайин алмаштириб олиш ёки ўзларига тегишли бўлмаган юкларни ўзлаштириш ҳолатлари учрамоқда. Худди шунингдек, юклар орасида зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи турли кўринишдаги маълумотлар ҳамда махсус лицензияси бўлмаган диний адабиётларнинг борлиги жиноий жавобгарлик ҳолатларини келтириб чиқаради”, — дейилади ахборот хизамати хабарида.

 

Бундан аввал электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлар ҳамда “ТикТок” ижтимоий тармоғида пичоқ кўтариб видеога тушган тасвирни тарқатган мактаб ўқувчиси жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.