Ноқонуний олиб кирилаётган учиш қурилмаси тўхтатиб қолинди
Учувчисиз учиш қурилмаларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишларнинг олди олинди.

Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Б.Г. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал 9 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний товарлар айланмасининг олди олингани ҳамда сурхондарёлик ҳайдовчи Ўзбекистонга 97 кг. гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга урингани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







