Жамият

Шахсий маълумотлардан нотўғри фойдаланган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди.

Шахсий маълумотлардан нотўғри фойдаланган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади

 

Президент томонидан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун имзоланди.

 

Унга асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.

 

Энди ахборот технологиялари, жумладан, Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда нотўғри маълумот берган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилади. Шунингдек, Ўзбекистонда жойлашган техник воситалар ҳамда маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш ва сақлашга оид талабларга риоя этмаган фуқаролар ҳам энди жарима тўлайди. Бу каби ҳуқуқбузарлик учун оддий фуқаролар БҲМнинг 7 баравари (1 млн. 890 минг сўм), мансабдор шахслар эса 50 баравари (13 млн. 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилади.

 

Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга биноан мазкур жиноятни содир этган шахс маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида яна такрорласа, БҲМнинг 150  бараваригача (40 млн. 500 минг сўмгача) миқдорда жаримага ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига тотрилиш билан жазоланади.

 

Ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

 

Бундан авал жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгартирилиши мумкин ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс етказилган зарарни қоплаб, жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шахсий маълумотлардан нотўғри фойдаланган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади | Zamon.uz