Халқаро Қуръон мусобақаси якунланди
Ўзбекистонлик қори мусобақада учинчи ўринни эгаллади.

30 октябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Қуръон ҳофизлари иштирокида И Халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди. "Имом Сарахсий" Марказий жоме масжидида ўтказилган мусобақада МДҲ давлатларидан келган Қуръон ҳофизлари иштирок этишди.
Мусобақада Ўзбекистон қорилари номидан иштирок этган "Имом Бухорий" номли Тошкент Ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов учинчи ўринга муносиб деб топилди. Натижаларга кўра биринчи ўринни Қирғизистонлик Иброҳим Маллабаев, иккинчи ўринни Доғистонлик Усмон Зулпухаргаддиев эгаллади.







