Пахта ўғриси ушланди
Чигитидан ажратилмаган пахта хом ашёсини сотиш мақсадида олиб кетилаётгани аниқланди.

Ички ишлар ходимлари томонидан Зафаробод тумани “Бирлик” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ички йўл орқали келаётган “Nexia” текширилганда автомашина юкхонасидан 300 кг.га яқин ҳеч қандай ҳужжатларсиз чигитидан ажратилмаган пахта хом-ашёси аниқланди. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у Дўстлик туманидан Зафаробод туманига сотиш мақсадида олиб кетилаётган бўлган. Хом-ашё дарҳол Дўстлик тумани пахта қабул қилиш пунктига топширилган. Ҳозирда туман ИИБ терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Бундан аввал Самарқанддаги боғчада гўштни ўғирлаган шахслар жазолангани ҳамда Жиззахда хонадонларнинг бирида пахта чигитлайдиган ускуна аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







