Республика ҳудудида ноябрь ойида аномал совуқ кузатилади
Ўзгидромет: 5 ноябрь куни республика шимолида ҳаво ҳарорати -10 ° С даражагача пасайиши мумкин.

Берилган маълумотларга кўра, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудларида кескин пасаювчи совуқ об-ҳаво кутизатилиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 15-20 метрга етиши кутилмоқда.
Хабарда айтилишича, 4 ноябрь кундуз куни ҳаво ҳарорати +3 + 8 ° С даража илиқни ташкил этиб, ноябрь ойи бошидаги иқлимий меъёр кўрсатгичларидан 12-15 даража паст бўлиши мумкин. Бошқача айтганда, бу ҳаво тўлқини аномал совуқ кўрсатгичларини беради. Ундан ташқари, 4-5 ноябрь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик(ёмғир-қор)лар кузатилиши мумкин.
Аввалроқ, Олимлар глобал иқлим исиши туфайли Ерда ҳаёт чидаб бўлмас даражага етишидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берилганди.
Мафтуна Режаббоева тайёрлади







