Жамият

Автобус бекатлари даромад келтирадиган савдо нуқталарига айлантирилган. Йўловчилар учун эса шароит йўқ.

Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент шаҳридаги автобус бекатларида текширув ўтказди.

Автобус бекатлари даромад келтирадиган савдо нуқталарига айлантирилган. Йўловчилар учун эса шароит йўқ.

 

Аниқланишича айрим автобус бекатлари даромад келтирадиган савдо нуқталарига айлантирилган. Бунинг оқибатида истеъмолчилар бекатларда автобусларни жазирама қуёш ёки ёмғир остида кутишига тўғри келмоқда. 

 

Замонавий автобус бекатларида  пандуслар  деярли йўқ. Яна бир асосий камчилик бекатларда ўриндиқлар етарли миқдорда эмас. Меъёрий ҳужжатларда автобус бекатлари ўриндиқлар билан жиҳозланиши, улардан бири павильонда, қолганлари эса кутиш жойида ўрнатилиши, битта ўриндиқ  камида 10 М.кв. майдонни эгаллаши белгиланган.

 

Шунингдек, ўрганиш жараёнида автобус йўналишларининг 91 фоизида хариталар, бекатларнинг 62,9 фоизида ахлат қутиси, 37,2 фоизида кутиш зали, 31,6 фоизида йўловчилар учун ўриндиқлар йўқлиги,  36,5 фоизида йўловчилар учун жой етарли эмаслиги ва 28,9 фоизи белгиланган санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.

 

Бундан аввал "Тошкент транспорти" мобил иловаси ишга туширилгани ҳамда Тошкентдан "Ташморe"гача алоҳида йўлакда ҳаракатланувчи тезюрар автобуслар йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Автобус бекатлари даромад келтирадиган савдо нуқталарига айлантирилган. Йўловчилар учун эса шароит йўқ. | Zamon.uz