Жамият

Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди

Миробод ва Учтепа туманларидаги дорихоналарда 2 200 дан ортиқ тақиқланган дори воситалари фош этилди.

Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди

 

Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан  ташкил этилган  тезкор тадбирда "М.Ф." МЧЖ га қарашли дорихона сотувчиси Г.К. харидор А.га 2 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 50 минг сўмга сотган вақтида ушланган. Текширув давомида ушбу дорихонадан 197 дона “Регапен”, 40 дона "Тропикамид" ва 4 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

 

Шунингдек, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Ф.Ж." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.С ва МЧЖ раҳбари Х.Х.лар харидор Г.га шифокор рецептисиз 1 дона “Тропикамид” ва 3 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 195 минг сўмга сотган вақтда қўлга олинган.  Тадбир давомида ушбу дорихонадан 1 900 дона “Карбамазепин”, 92 дона “Регапен” ва 14 дона “Тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186 (3)-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бундан аввал Сирдарёда 700 дан ортиқ «Тропикамид» дори воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилгани ҳамда Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди. 

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"