Жамият

АҚШдаги Ўзбекистонга оид маданий мерос ва мулклар юртимизга қайтарилади

Америка Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини қайта тиклаш бўйича ҳамкорликка тайёр.

АҚШдаги Ўзбекистонга оид маданий мерос ва мулклар юртимизга қайтарилади

 

Маданият вазири Озодбек Назарбеков АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм билан учрашди. 

 

Музокара чоғида ўзбек миллий мақоми ва мусиқа маданиятини дунёга, жумладан, АҚШда тарғиб қилиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, АҚШ томони Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини қайта тиклаш бўйича кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

 

Дениел Розенблюм “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалидаги АҚШлик мусиқачиларнинг иштирокини мамнуният билан эслади.

 

Учрашув давомида маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, 2022 йилнинг бошида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланган маданий тадбирлар ташкил этиш, АҚШдаги Ўзбекистонга оид маданий мерос ва мулкларни юртимизга қайтаришга амалий ёрдам бериш каби масалалар муҳокама этилиб, самарали таклифлар билдирилди.

 

Бундан аввал, Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилингани  ҳамда Ўзбекистон-Покистон ишбилармон доиралари Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. 

 

 

Муножат Валиева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.