Жамият

Фарзандларига алимент тўламай келаётган 5 ота иши судда кўриб чиқилди

Уларнинг 4 нафарига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва 1 нафари жавобгарликдан озод қилинган.

Фарзандларига алимент тўламай келаётган 5 ота иши судда кўриб чиқилди

 

Бугунгги кунда миллий қонунчилигимизда алимент тўлаш мажбуриятлари аниқ кўрсатиб қўйилган бўлса-да, лекин ҳаётда қонунга буйсунмаётган фуқаролар ҳам кўплаб учрамоқда.

 

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Хатирчи туман бўлими томонидан алимент тўловидан 42 миллион сўм миқдорда қарздорлиги мавжуд бўлган 5 нафар оталарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судига юборилган.

 

Суд томонидан жорий йилнинг 28 октябрида 5 нафар оталарга нисбатан  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, уларнинг 4 нафарига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва 1 нафари жавобгарликдан озод қилинган.

 

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2014 йилнинг 17 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Мақсудовдан Д.Ғаниеванинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида мавжуд бўлиб, жорий йилнинг октябрь ойига қадар  А.Мақсудовнинг алимент тўловларидан қарздорлиги 18 миллион 471 минг 656 сўмни ташкил қилиб, ушбу қарздорликни тўлашдан бўйин товганлиги сабабли, суд қарорига асосан А.Мақсудовга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг жорий йилнинг 17 февралдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Абдуллаев ундирувчи М.Собированинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида йиғилиб қолган 6 миллион 567 минг 495 сўм қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келган. Натижада қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судига юборилди. Қарздор суд мажлисида мавжуд қарздорликни тўлиқ тўлаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилинган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Фарзандларига алимент тўламай келаётган 5 ота иши судда кўриб чиқилди | Zamon.uz