Жамият

Нью-Йоркдан Тошкентга наркотик моддалар олиб кираётган фуқаро аэропортда "қамоқ"қа жўнатилди

1 ноябрь куни Тошкент шаҳри аэропортларидан бирида ХТБ ТЕҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1979 йилда туғилган Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи К.Ш. исмли шахс ўзини шубҳали тутганлиги сабабли назоратдан ўтказилган.

Нью-Йоркдан Тошкентга наркотик моддалар олиб кираётган фуқаро аэропортда "қамоқ"қа жўнатилди

 

Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

 

Унда айтилишича, Фуқаро “New-York-Тошкент" йўналишидаги авиарейс билан "Ислом Каримов" номидаги Тошкент халқаро аэропортига учиб келган.

 

Адвокат, мутахассис ҳамда холислар иштирокида фуқаронинг қўл сумкаси ва буюмлари кўздан кечирилганда, тамаки маҳсулотларини чекиш учун мўлжалланган 2 дона шиша "трубка", 4 дона "СБД" номли ЭКБнинг хулосасига кўра жами 1,1079 грамм "Каннабис мойи" гиёҳвандлик моддаси ва 1 дона чекиш учун мўлжалланган электрон трубка, шунингдек, 1 дона тамаки маҳсулотларини майдаловчи мослама, 1 дона кўз дориси ҳамда 1 дона электрон сигарет борлиги аниқланган. Ҳуқуқ тартибор ходимлари томонидан аниқланган нарсалар ҳужжатлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ш. га нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" тартиби қўлланилди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Нью-Йоркдан Тошкентга наркотик моддалар олиб кираётган фуқаро аэропортда "қамоқ"қа жўнатилди | Zamon.uz