Марғилонда ёниб кетган "Matiz" бўйича муносабат билдирилди (видео)
Бугун ижтимой тармоқларда Марғилондаги чойхоналарнинг бири олдида "Матиз" ёниб кетгани ҳақида видео тарқалди.

Бу ҳақда Марғилон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчилик қисмига соат 10:54 да фуқаро К.Б. томонидан Марғилон шаҳар "Маориф" МФЙда жойлашган тўйхона олдида "Matiz" русумли автомобили ёнаётгани ҳақида хабар берилган. Унга асосан ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10.57 да етиб борган. 11.00 да ёнғин бартараф тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва талофат кўрмаган.
Хозирда ёнғин сабаби ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлатободда “Nexia 2”, Яккасаройда "Lacetti", Самарқандда "Captiva" ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Баҳринисо Мадумарова







