Гиёҳванд савдосидаги келишув чипакка чиқди
Фуқаро уни 7.000.000 сўм пулга сотаётган вақтда қўлга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан, Гулистон шаҳар ҳудудида “Назоратга олиш” тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Гулистон туманида яшовчи фуқаро С.А гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида Гулистон шаҳар, "Боғишамол" МФЙ, Қурувчилар кўчасида Ж.И.га қора рангли полиэтилен пакетда гиёҳванд модда бераётган вақтида қўлга олинди.
Қора пакетда 2 литр ҳажмдаги идишга солинган, марихуана гиёҳвандлик воситаси бўлиб, С.А. уни 7.000.000 сўм пулга сотишга келишиб, махсус ишлов берилган 7.000.000 сўм пул эвазига гиёҳванд моддасини сотган вақтида холислар иштирокида ушланиб, далилий ашёлар олинган.
Экспертиза хулосасига кўра, ўткир ҳид таратувчи ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, марихуана деб аталиши ва соф оғирлиги 150 граммга тенглиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 273-М 5-қ билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Фарғонада яшаш хонадонида марихуана сақлаган шахс аниқлангани ҳамда Тошкент вилоятидаги хонадондан катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Муножат Валиева







