Жамият

Сирдарёда хонадонида фоҳишахона очган эркакка суд ҳукми ўқилди

Бу фуқарога суднинг "қора курси"си бегона эмас.

Сирдарёда хонадонида фоҳишахона очган эркакка суд ҳукми ўқилди

 

Одатда фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш жиноятини аёллар содир этишади. Аммо бу тоифадаги жиноятни ЭРКАКлар ҳам содир этаётгани кишини ўйга толтиради.

 

Янгиер шаҳрида яшовчи фуқаро И.Л. бу йил 45 ёшни қоралади. У бундан аввал ҳам жиноят содир этиб, маълум муддатга озодликдан маҳрум этилган. Биргина хато уни кўп нарсалардан мосуво этди. Гулдек умрини панжара ортига беркитди. Бироқ у бу қилмишидан тўғри хулоса чиқармади. И.Л. ҳалол йўл билан пул топиш ўрнига, мўмай даромаднинг жирканч йўлини ўйлаб топади ва уйида фоҳишахона ташкил этади.

 

Тўғри, аввалига "мижоз"лари унча кўп эмасди. Бироқ вақт ўтган сайин айни хилват гўшанинг дараги ҳаммаёққа овоза бўлиб кетади.

 

Жорий йилнинг ёз ойларида унинг иш жойи ҳисобланган Янгиер шаҳрида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида 25 минг сўмлик бир дона ароқ ва 10 минг сўмлик пиво эвазига бир бирига нотаниш эркак ва аёлни жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бераётган вақтида Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган. Суриштирувлар давомида у ҳақиқатдан ҳам фоҳишахона ташкил этгани аниқланган.

 

Ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилиб, суд фоҳиша эркакка ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"