Жамият

Сўнгги пайтларда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши нега кўпаймоқда?

Таҳлилда Сиз дарахтларни қай ҳолатларда кесиш қонуний тарзда амалга оширилишини билиб олишингиз мумкин.

Сўнгги пайтларда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши нега кўпаймоқда?

 

 Маълумки, 9 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича масалалар кўриб чиқилганди.

 

Лойиҳанинг умумий мазмуни ҳар бир ҳудудда дарахтлар экилишини кўпайтириш, бу ишга мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларини масъуллигини ошириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

 

Аммо, шунга қарамасдан табиатга зарар етказиш, ундаги табиий бойликларни исроф қилиш, айниқса, дарахтларнинг ноқонуний кесилишида жуда кўп ҳолатлар кузатилаётгани ачинарли ҳол.

 

Яқин кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқтош қишлоғи ҳудудида 53 туп кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилганлиги ҳақида хабар тарқалди. 

 

Аниқланишича, ўша ҳудудда ўсиш ҳолатида бўлган жами 56 туп дарахт кесиб ташланган.

 

Уларнинг 53 тупи шумтол, 2 тупи бақатерак, 1 туп қизил дўлана дарахтлари ноқонуний равишда кесиб ташланган.

 

Бунинг оқибатида, номаълум шахcларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳарракатлари  табиатга  288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ўсимлик дунёсига қарийб 300 млн сўм зарар етказган шахсларнинг иши прокуратурага оширилди.

 

Маълумот ўрнида, жорий йил 24 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва унда Президент дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилганини ҳамда бу борадаги жавобгарлик кескин кучайтирилиши белгиланганди.

 

Статистик маълумотларга назар ташласак, 2019 йилнинг ҳозирги даврига қадар республика бўйича дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 3 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган. Қонунбузарлик рейтингида Сурхондарё вилояти “ташаббус” кўрсатган. бу рақамлар йилдан-йилга ошиб бормоқда.

 

Аммо, яна бир муаммо бугунги кун учун долзарблигини йўқотмаган ва сўроқ остида қолмоқда. Яъни рақамли иқтисодиёт дастури доирасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси дарахт ва буталарни кесиш бўйича рухсатномалар реестрини юритиши, уни ўз расмий веб-сайтига жойлаштириши белгиланган бўлса-да,  лекин бу тартибнинг асосий функцияларида оқсаш бўлаётгани маълум бўлди.

 

Ҳўш, ушбу тартиб нимага ҳизмат қилиши керак?

 

Унинг асосий вазифаси, шаҳар ва аҳоли пунктларида дарахтларни парвариш қилиш, улардаги турли касалликларга қарши курашиш фаолиятини назорат қилиш, бунинг  натижасида дарахт ва буталар биологик, санитария жиҳатидан  атроф-муҳит учун қай даражада фойда ёки зарарлигини аниқлашдан иборат.

 

Унда биз қачон  дарахтларни  кесишни  қонуний тарзда амалга оширишимиз мумкин? Бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлиги шакллангани жуда муҳимдир.

 

Қайд этилишича, дарахтларни хатловдан ўтказиш ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади. Хатловни ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қабул қилинади. Хатлов ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланса, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилади.

 

Шунингдек, шамол, қор ёки бошқа табиий жараёнлар таъсирида синиши натижасида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда кесилади.

 

Дарахтлар ва буталарни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ободонлаштириш бошқармалари ёки ушбу турдаги хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан тўлов эвазига амалга оширилади. 

 

Баъзан қоғоз-қоғоз ҳисоботларда  дарахтлар ҳолати учун жавобгар мутасадди ташкилотлар касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ишлари 100 фоизга бажарилди, деган рақамлар келтирилади. Бироқ, бу муаммонинг ечими қоғозда эмас, амалда ўз исботини топиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлардаги яшил майдонларда қурилиш қилишга рухсат берилмаслиги ҳамда Энди дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Сўнгги пайтларда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши нега кўпаймоқда? | Zamon.uz