Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 263,3 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланган

106 гектар ер майдонида 516 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилган.

Тошкент вилоятида 263,3 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланган

 

Жорий йил Тошкент вилоятида 1 409 та ҳолатда 263,3 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан эгаллангани ва ноқонуний қурилмалар қурилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди. 

 

Булар 112,2 гектар ер майдонида 936 та ҳолатда уй-жойлар, 108,7 гектар ер майдонида 338 та ҳолатда нотурар жойлар қурилиши ва 135 та ҳолатда 42,2 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатларидир.

 

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар, маҳаллий ҳокимликларга тақдимномалар, прокуратура органларига маълумотномалар ҳамда судларга аризалар юборилган. Бундан ташқари, 106 гектар ер майдонида 516 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилиши таъминланган.

 

Аввалроқ, Жарқўрғон туманида захирадаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушлангани ҳамда ноқонуний ердан фойдаланиб, иморат тиклаган фуқарога огоҳлантиришдан сўнг чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева 

custom img

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳванд модда сақлаган банк ходимлари ушланди

Шунингдек, Россиядан келтирилган синтетик наркотик моддалар тарқалишининг олди олинди.

custom img

Президент Маданият ва санъат ходимлари куни билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев эл-юртга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди.

custom img

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Судья тадбиркор билан боғлиқ фуқаролик ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

Москва шаҳридаги йирик медиа бозорда Ўзбекистон 500 дан ортиқ фильм ва сериалларни тақдим этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

custom img

Ўзбекистонда пораxўрлар учун муддатидан олдин озодлик бекор қилиниши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, зарар қопланмаса, пораxўрлар шартли равишда озод этилмайди.

custom img

Коррупцияни фақат сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўқ қилади — Шавкат Мирзиёев

Қурилиш билан боғлиқ аризаларнинг рад этилишига коррупция сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

custom img

Ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, онлайн кўриб чиқиш тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"