Ишқий муносабатнинг ошкор этилиши 22 минг АҚШ долларга баҳоланди
Товламачилар ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВга М.Ш. ва унинг опаси М.Н. ариза билан мурожаат қилди. Аризада, Ш.М. бошқа шахс билан телеграм орқали ишқий муносабатдаги ёзишмаларини унинг қудаси Р.Д. яширин йўллар билан қўлга киритгани ва ушбу ёзишмаларни унинг турмуш ўртоғига юбориш билан қўрқитиб, юбормаслик эвазига 22.000 АҚШ доллар талаб қилганини билдирилган. М.Ш қудасига қонуний чора кўришни сўраган
Мазкур аризага асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Р.Д. ва М.Ф. Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқимий кўчасида жойлашган “Иброхимбек” кафесида ариза муаллифи Ш.М. талаб қилган 22.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушландилар.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 11 ноябрь куни Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Д.Р.га ва Ф.М.ларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда ишқий муносабатда бўлган йигит "севган қизи"дан пул ундириб келгани ҳамда Хоразмда ёзган аризасини қайтариб олиш учун 6 минг АҚШ доллар талаб қилган товламачи ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







