Қашқадарёда чигирткадан ун ишлаб чиқилади
Қашқадарёда тадбиркор ва вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида Нишон туманида чигирткадан парҳезбоп ун тайёрлаш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа қиймати 4,1 миллиард сўм. Йилига 80 тонна чигиртка уни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Унинг ҳар килоси 3,7 доллардан сотилади.
Чигиртка унини экспортга чиқариш учун тадбиркор Музаффар Ҳамзаевнинг “Merry-Cricke” МЧЖ ва Саудия Арабистонидаги ҳамкорлар ўртасида шартнома имзоланган.
Таъкидланишича, чигирткани далалардан йиғиб олиш учун аҳоли вакиллари жалб қилинади. Махсус тўр қопларда ҳашаротларни йиғиб топширгани учун уларга тегишли миқдорда ҳақ тўланади.
Аввалроқ пахта йиғим терим харажатларини молиялаштириш тизими такомиллаштирилиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







