Бир йилда икки маротаба судланган фуқаро яна жиноятга қўл урди
Фирибгар доимгидек пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган

Хатирчилик 26 ёшли Г.Н. шу йили ҳисобидан икки маротаба судланган. Суд томонидан унинг ёши ҳамда оилавий аҳволидан келиб чиқиб 3 йилу 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини берилган эди. Аммо у яна бир жиноятга қўл урди.
“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида банкдан кредит олиб кичик тадбиркорлик қилишни мақсад қилган фуқароларни топиб алдов йўли билан уларнинг ишончига кириб олди. Сохта таъминотчи ниқоби остида фирибгарлик ишини бошлади. Мижозларга йиғилган ҳужжатлар асосида банкдан маблағ чиқариб беришни ваъда қилди. Ваъдасини устидан чиқади. Аммо маиший техникаларга ажратилган пулини ўзига ўзлаштириб олди. Пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, мижозлардан анча вақт ўзини олиб қочиб юрди. Г.Н.нинг фирибгарлигини англаган фуқаролари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлишди.
Эндиликда Г.Н.нинг навбатдаги қилмишларига нисбатан белгиланган тартибда қонуний чора кўрилади.
Аввалроқ фуқарога имтиёзли шартлар асосида автокредит ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиққани ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ проректори 2 миллион долларни талон-торож қилганликда гумонланиб қидирувга берилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







