Жамият

Электрон тижоратни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинди

Унга кўра, “Очиқ рақамли экотизим” ахборот тизимлари мажмуасини 2022 йил 1 июлдан бошлаб тўлиқ ишга тушириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Электрон тижоратни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинди

 

Қайд этилишича, электрон тижорат маъмурчилигини янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорликда мазкур қаорорнинг амалий ижросини таъминлашда ташаббус кўрсатишни режалаштирди. https://lex.uz/docs/-2830833

 

Шу билан бирга, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Рақамли трансформация маркази этиб қайта ташкил этилади.

 

Маълумот учун: электрон тижорат тўҳрисидаги қонуннинг 2-моддасида шундай дейилган:

 

“Электрон тижорат тўғрисидаги қонунига мувофиқ, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади”.

 

Шунингдек, 3-моддасида Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти электрон тижорат эканлиги таъкидланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мобил иловада электрон хизматлар сони 100 тага етказилагани ҳамда ижарада турувчи талабаларни тизимли назорат қилувчи мобиль илова яратилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Электрон тижоратни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинди | Zamon.uz