энг долзарб

Хоразмда ноқонуний ер сотаётган шахслар ушланди

30 сотих ер майдони эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Хоразмда ноқонуний ер сотаётган шахслар ушланди

 

 ДХХ ахборот хизмати хабарига кўра, Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими маҳаллий фуқаро билан келишиб, Урганч туманидаги ташкилот балансида бўлган 30 сотих ер майдонини бошқа шахс номига танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

 

Қайд этилишича, ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Улар сўралган пулдан 30 минг АҚШ долларини олган вақтларида қўлга олинган.

 

 

Хоразмда кузатилган яна бир ҳолатда эса Хива шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга Урганч шаҳри ҳудудидан 2 сотих ер майдони олиб бериш учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди.

 

Таъкидланишича, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ушланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида 106 гектар ер майдонида 516 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилганди.

 

Аввалроқ Сирдарёда ноқонуний ердан фойдаланиб, иморат тиклаган фуқарога огоҳлантиришдан сўнг чора кўрилгани, Жарқўрғон туманида захирадаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушлангани, Фарғонада "аукцион" орқали арзон ер майдони олиб бераман деб 60 миллион сўмни қўлга киритган шахс қўлга олингани ҳамда ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"