Жамият

“...Қонунчилик палатасидан сўранг, дўстим. Бизда йўқ...”

Сенатор Наримон Умаров "Давлат тили тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда Сенатга ҳали кирмаганини маълум қилди.

“...Қонунчилик палатасидан сўранг, дўстим. Бизда йўқ...”

 

Янги таҳрирдаги “Давлат тили тўғрисида” ги қонун 2021 йил 26 июн куни Сенат ялпи мажлисида маъқулланган эди. Маълумки, 19 ноябрь куни АОКА мажлислар залида Олий Мажлис Сенати аъзолари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналист Сенат томонидан 5 ой олдин маъқулланган “Давлат тили тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуннинг  қачон амалиётга татбиқ қилиниши ҳақида сўраган. Шунда сенатор Наримон Умаров:

 

“Давлат тили тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда бизга кирмаган. Буни кимлардир ишлаётганидан хабаримиз бор. Лекин бу ҳали лойиҳа сифатида ҳам кўрилмаган. Маълумотингиз учун, Қонунчилик палатасидан бизга ҳали кириб келмаган” – дея бу саволга жавоб беришни кескин рад қилди.

 

Бундан ташқари, Сенат аъзоси:

 

“Биз кеча-кундуз Сенатда ўтириб ишлаймиз, сиз эса ёдингизга бир келганда Сенат билан гаплашасиз. Кирган бўлса, айтардик. Кирган дердик. Қонунчилик палатасидан сўранг, дўстим. Бизда йўқ. Нима, ёш болага ўхшаб бир-биримизни аниқлаштирамизми энди? Кимдир сайлов олдидан қонунда ўзгариш қиламан деб юрибди, лекин бу ҳали ўзгариш дегани эмас. У қонун ҳали кириши керак, лойиҳа сифатида қабул қилиниши керак”.

 

Ваҳоланки, мазкур анжуманда 10 дан ортиқ сенатор иштирок этган. Аммо улар сукут сақлашни маъқул кўрган.

 

Маълумот учун: “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси шу йилнинг 24 март куни қабул қилган. Қонун 26 июн куни Сенатнинг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланганлиги Сенатнинг расмий сайтида эълон қилинган.

 

Конституциянинг 84-моддасида Сенат маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун 10  кун ичида президентга юборилади. Қонун президент томонидан 30 кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат томонидан икки нафар судья Олий суд судьялигига тасдиқлангани ҳамда  жорий йил учун давлат бюджети харажатларига оид ҳужжат тасдиқлангани ҳақида хабар берилагнди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“...Қонунчилик палатасидан сўранг, дўстим. Бизда йўқ...” | Zamon.uz