Ўзбекистон

Ўзбекистон тарихида илк бор БМТ ИҲК бюроси фаолиятида иштирок этади

Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланди.

Ўзбекистон тарихида илк бор БМТ ИҲК бюроси фаолиятида иштирок этади

 

 

Ўзбекистоннинг доимий вакили номзоди кўрсатилган Осиё-Тинч океани минтақаси БМТ ИҲК тизимидаги энг йириклардан бири ҳисобланади. Гуруҳда 56 та давлат бор. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши бюроси таркиби ИҲК раиси ҳамда унинг турли географик гуруҳлардан сайланган тўртта ўринбосаридан ташкил топган.

 

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили номзодини 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига бир овоздан қўллаб-қувватлади.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон вакилининг ушбу лавозимга сайланиши республикамизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан ижобий баҳоланаётганининг ифодасидир.

 

Маълумот учун:  2020 йилда Ўзбекистон 2021-2023 йиллар мобайнида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг тўлақонли аъзоси этиб сайланган ва ташкилот доирасида фаол иш олиб бормоқда. 

 

Эслатиб ўтамиз, кенгаш мажлислари БМТнинг Женевадаги ваколатхонасида ўтказилади.

 

БМТ ИҲК таркибига 47 давлат киради. Бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилишга масъул тузилма ҳисобланади. Кенгаш ваколатига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги эътиборга молик бўлган барча масалалар ва вазиятларни муҳокама қилиш киради.

 

Аввалроқ БМТнинг тавсиялари ҳаётга татбиқ этилаётгани, Ўзбекистон навбатдаги халқаро шартномага қўшилгани ҳамда БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат ёқолди

Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва Сирдарё вилояти музейи фондларида экспонатлар етишмаётгани аниқланди.

custom img

Ангренда машинадан унаштирилган йигит ва қизнинг жасади топилди

Суд-тиббий экспертизасига кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

custom img

Электр энергетикаси тизимида диспетчерлик бошқаруви такомиллаштирилади

Миллий, минтақавий ва ҳудудий диспетчерлик функциялари Миллий диспетчерлик маркази бошқарувига ўтказилади.

custom img

Тошкентда Шаҳрисабз кўчасида BRТ йўлаги қурилиши бошланади

Қурилиш ишлари йўлнинг марказий қисмида амалга оширилади, транспорт ҳаракати эса чекка полосалар орқали давом эттирилади.

custom img

Урганчда шоколад ичидан “гашиш” аниқланди

Янгиқўрғонда эса 423 туп каннабис етиштирилаётгани фош этилди.

custom img

Ўзбекистонда ижтимоий иш фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди

Ҳужжат ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳадаги ваколатли органлар фаолиятини белгилайди.

custom img

ОТМ ва техникумларга кириш тест синовлари якунланди

Ўн кун давом этган имтиҳонларда 610 мингдан ортиқ абитуриент иштирок этди. Йўналиш танлаш 25 июлдан бошланади.

custom img

Ўзбекистонда экологик баҳолаш тизимига халқаро механизмлар жорий этилади

Янги тартиблар экологик экспертизани соддалаштириш, жараёнлар шаффофлигини ошириш ҳамда жамоатчилик иштирокини кучайтиришни назарда тутади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"