Жамият

Қидирувдаги шахслар жиноят устида қўлга олинди

Ушбу шахслар ЙПХ масканларида ушланган.

Қидирувдаги шахслар жиноят устида қўлга олинди

 

Бектемир туманида жойлашган “Sharq” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилди. Унинг бошқарувчиси 18 ёшли И.Э. орган ходимларида шубҳа уйғотган. унинг автомобили холислар иштирокида текширилганда унинг ёнидан зар қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Э. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

 

Шунга ўхшаш ҳолат 2021 йил 23 ноябрь куни соат 00:30 ларда, Олмазор туманида ҳам аниқланди. Пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1981 йилда туғилган У.А. “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлар томонидан тўхтатилган. Текширув давомида фуқаро У.А. Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 6 июнь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

 

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.А. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

 

Аввалроқ қидирувда бўлган шахс аэрoпортда қўлга олингани ҳамда “16 февраль воқеалари"ни уюштирган хавфли шахс 23 йилдан сўнг ушлангани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қидирувдаги шахслар жиноят устида қўлга олинди | Zamon.uz