Британия банки тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилди
Улар бу йўл билан ходимларнинг иш ҳақини пасайтирмаган ҳолда ишнинг унумдорлигини янада оширишни истаётганликларини билдирган.

Бу хақда "forbes".ru хабар қилди.
Буюк Британияда жойлашган "Atom" онлайн-банки ўзининг барча ходимлари учун беш кунлик эмас балки тўрт кунлик иш ҳафтаси бошланганини эълон қилди. Улар бу йўл билан ходимларнинг иш ҳақини пасайтирмаган ҳолда ишнинг унумдорлигини янада оширишни истаётганликларини билдиришган. Шу тарзда менежерлар пандемиядан деярли икки йил ўтиб одамларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.
"Пандемиядан олдин ишга бориш, кун бўйи столда ўтириш va кейин уйга қайтиш одатий ҳол ҳисобланарди. Covid бизга бундай ишлаш усули керак эмаслигини кўрсатди", — дейди банк раҳбари Марк Маллен.
Аввалроқ ломбардлар энди Марказий банкдан лицензия олмасдан ўз фаолиятини бошлаши мумкинлиги ҳамда Ислом тараққиёт банки ва Cаудия Aрабистони Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга молиявий кўмак бериши ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







