Жамият

Ичимлик суви ва сувоқава хизмати учун янгилик

“Ўзсувтаъминот” АЖ “Ўзбектелеком” АК билан биргаликда жисмоний шахс-абонентларга “Шахсий кабинет” хизматини таклиф қилмоқда.

Ичимлик суви ва сувоқава хизмати учун янгилик

 

Мазкур хизмат 2021 йилнинг сентябрь ойида жорий этилган "UzWater billing" тизими доирасида ишлаб чиқилган.

 

Шахсий кабинетдан фойдаланиш учун жисмоний шахслар, аввало, https://cabinet.uzsuv.uz сайтига ўз шахсий ҳисоб рақамини киритиши лозим бўлади. Шундан сўнг абонентнинг тизимга бириктирилган мобил телефон рақамига код юборилади. Албатта, бу биринчи марта рўйхатдан ўтиш жараёни учун. Жисмоний шахс кодни киритгач шахсий онлайн кабинет очилади.

 

Мазкур жараёндан бошлаб абонент ҳисоблагич кўрсаткичини масофадан туриб “Ўзсувтаъминот” АЖга юбора олади.

 

Эслатма. Истеъмол кўрсатгичларининг ҳар ойда юборилиши ҳисоб-китобларнинг тўғри бўлишини таъминлайди.

 

“Шахсий кабинет” хизмати орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотларга эга бўлиш мумкин. Бундан ташқари, ичимлик ва оқова сув хизматларига оид шахсий маълумотларни кузатиш ва мурожаат қилиш, улар учун тўловларни қулай электрон тўлов тизимлари орқали онлайн амалга ошириш тизими ҳам ишлаб чиқилган.

 

Эслатма. Шахсий кабинетга кириш учун паролни янгилаш ҳамда шунга ўхшаш яна бошқа қулайликлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

 

Диққат! Агар савол ва таклифлар бўлса, 12-55 ягона call-маркази билан боғланиш, “Uzsuv chat” телеграм чати ва ижтимоий тармоқлардаги Тошкент шаҳар сув таъминоти саҳифалари орқали мурожаат қилиш имконияти ҳам мавжуд. Шунингдек, “СувниАсра” мобил иловасидан ҳам кераклича маълумот олиш мумкин.

 

Аввалроқ сувдан фойдаланиш тартиби белгилангани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"