Ўзбекистон

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади

Шу ва бошқа чора-тадбирларга оид Президент Фармойиши қабул қилинди.

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади

 

Фармоннинг тўлиқ номи “2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” бўлиб, ундан кўзланган мақсад, давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ҳисобланади. Шунингдек, “мобил бошқарув аппарати”ни яратишда ҳам мазкур ҳужжат асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланмоқда.

 

Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳаси учун таклифлар ишлаб чиқилишида бир нечта йўналиш белгиланган. Жумладан:

 

👉 давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;

👉 такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;

👉 раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;

👉 вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;

👉 бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;

👉 “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш;

👉 давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;

👉 вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;

👉 тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;

👉 кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;

👉 ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;

👉 вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;

👉 давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;

👉 тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

👉 халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;

👉 маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;

👉 ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш.

 

Аввалроқ Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилгани, Президент ёшларни қўллаб-қувватлашга доир фармонни имзолагани ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"