Қидирувда бўлган шахс ўз оёғи билан ЙПХ ходимига тутилди
ЙПХ ходимларида шубҳа уйғотган шахс планшетдаги махсус дастур орқали қидирувда экани аниқланди.

Бугун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан Юнусобод туманида "Toyota Land Cruiser" русумли автомобильни тўхтатилди. Ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимларида шубҳа уйғотган шахс планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилди.
Шубҳа асосли бўлиб чиқди. Ҳайдовчи 1990 йилда туғилган А.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, 2021 йил 8 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлди.
Дарҳол тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб фуқаро А.Х. туман ИИО ФМБга топширилди.
Аввалроқ, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси томонидан халқаро қидирувда бўлган шахс Бирлашган Араб Амирликларида қўлга олингани ҳамда Қидирувда бўлган шахс аэрoпортда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







