Жамият

Шахсий гаражи бузилган фуқаролар автомобиль тўхташ жойларидан бепул фойдаланишлари мумкин

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори бор.

Шахсий гаражи бузилган фуқаролар автомобиль тўхташ жойларидан бепул фойдаланишлари мумкин

 

Қарорга кўра, фуқароларнинг шахсий гаражлари бузилганда уларга бузиб ташланган гаражлари ўрнида ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойидан доимий равишда бепул бириктирилган жой берилади.

 

Фуқарога бириктирилган жойда унинг уй манзили ва транспортнинг рақами ёзилган табличка ўрнатилади.

 

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан уйлар ёнидаги ҳудудларда ёпиқ ва очиқ турдаги автомобиль тўхташ жойларини ташкил қилиш мумкин. Автотранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

 

1) қаттиқ қоплама, ёритиш, ахлатни тўплаш учун контейнерлар, ёнғинга қарши воситалар, қаттиқ шатаклар ва шатакка олувчи тросслар мавжудлиги;

 

2) йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини таъминлайдиган ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойларнинг мавжудлиги;

 

3) ҳудуд тўсилган бўлиши ёхуд кириш (чиқиш) учун махсус ажратилган жойни айланиб ўтиб ҳудудга эркин кириш (ундан чиқиш) имконини бермайдиган бошқа тўсиқларга эга бўлиши;

 

4) автомототранспорт воситаларининг эркин кириши (чиқиши)ни истисно этувчи шлагбаум (ёки бошқа қурилма) мавжудлиги;

 

5) агар бир неча қаторларда автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш имконияти мавжуд бўлса, ҳудуд ичида автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ажратилган полосалар мавжудлиги;

 

6) кириш (чиқиш) учун ажратилган жойда назоратчи-кассирнинг хонаси (будкаси) бўлиши керак, унинг ташқи томонига кўринарли жойда автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш тарифлари ва шартлари йирик ҳарфларда ёзилган ёзув жойлаштирилади;

 

7) автомототранспорт воситаларини жойлаштириш тегишли схемасининг мавжудлиги;

 

8) автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахс, иш режими, телефон рақами кўрсатилган “Пулли автомобиллар тўхташ жойи” лавҳаси мавжудлиги;

 

9) ногиронларнинг автомототранспорт воситалари учун махсус жиҳозланган камида иккита жой мавжудлиги.

 

Автомототранспорт воситаларини доимий ёки вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатиш учун ер участкаларини ижарага (субижарага) беришга йўл қўйилмайди.

 

Жавоҳирбек Турсунов

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шахсий гаражи бузилган фуқаролар автомобиль тўхташ жойларидан бепул фойдаланишлари мумкин | Zamon.uz