Жамият

Фирибгарнинг найранги иш бермади

У тадбиркордан 2 700 АҚШ доллар сўраган.

Фирибгарнинг найранги иш бермади

 

Зангиота туманида яшовчи Б.Э. тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаро Ш.дан туман ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига тегишли бўлган пиёдалар йўлагини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 13 ой муддатга савдо фаолиятини амалга ошириш учун ажратиб беришни ваъда қилади. Шунингдек, текширувчиларни унинг яқинига йўлатмаслик эвазига 2 700 АҚШ доллар сўраган.

 

Б.Э пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХнинг Зангиота туман бўлими ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Аввалроқ, қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушлангани ҳамда тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Фирибгарнинг найранги иш бермади | Zamon.uz