Яна Наманганда ёнғин: бу сафар уй эгасининг шахсий ҳужжатлари ёниб кетди
Содир бўлган ёнғин Тўрақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарувчилари томонидан бартараф этилган.

Маълум бўлишича, 29 ноябрь куни соат 03:30да Тўрақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига туманнинг "Шахидон" маҳалла фуқаролар йиғини 48-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Унга кўра, соат 03:37 да Тўрақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган ва соат 03:40 да ёнғин жойи ўраб олинган.
Оқибатда, яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 200 кв.метр жойи уй-рўзғор буюмлари ҳамда қўшниси хўжалик уйининг том қисмидан 50 кв. метр жойи ёниб кетган.
Ёнғин Тўрақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари томонидан соат 04:35 да буткул ўчирилган. Натижада, 300 кв.метр жой ёнғиндан омон қолди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда бир-бирига туташ 4 та уй ёниб кетгани ҳамда икки уйнинг томи олов ичида қолгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







