Жамият

Ўзбекистонда 12-14 ёшли қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланмоқда

Бунинг учун жойларга 1 миллион 400 минг доза вакцина етказиб берилди.

Ўзбекистонда 12-14 ёшли қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланмоқда

 

Айни пайтда мамлакатимизда 12-14 ёшли қизлар ўртасида одам папиллома вирусига қарши эмлаш жараёни ўтказилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳар йили Ўзбекистонда ўртача 1700 нафарга яқин аёлда мазкур вирус сабабли бачадон бўйни саратони касаллиги аниқланади. Бунга қарши энг самарали чора хасталикка қарши эмланишдир.

 

“Бундай вакциналар хотин-қизларнинг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлайди”, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова.

 

Маълумот учун: ОПВ вакцинасининг 270 миллиондан ортиқ дозаси дунёнинг 102 мамлакатида қўлланилган. Ўзбекистон ҳам 2019 йилдан ана шу давлатлар сафига қўшилган.

 

Айни пайтда республикамиз бўйича вакцинация жараёнлари 3138 та эмлаш пунктида амалга оширилмоқда.

 

Жавоҳирбек Турсунов

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонда 12-14 ёшли қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланмоқда | Zamon.uz