Ўзбекистонда бепул ҳоспис очиш режалаштирилмоқда
Биринчи муассаса Самарқандда иш бошлаши мумкин

Ўзбекистонда биринчи бепул ҳоспис очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов Самарқанд вилоятига қилган амалий ташрифи доирасида маълум қилди.
Унга кўра, вилоят раҳбарияти билан республикада биринчи ҳоспис очиш масаласи муҳокама қилинган. Бундай муассасаларни ташкил этиш ва самарали фаолият юритишда давлат асосий роль ўйнаши зарурлиги таъкидланди.
Маълумот учун, ҳоспис – даволаб бўлмайдиган беморларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига касаллик даврида ҳам, яқинларидан айрилганидан кейин ҳам тиббий, ижтимоий, психологик, маънавий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган бепул тиббий-ижтимоий муассасадир.







