2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Мазкур ҳужжат 1 январдан бошлаб кучга киради.

Давлат статистика қўмитаси томонидан 2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.
Мазкур ҳисобот шаклллари «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, статистика ҳисоботининг барча 109 та шакли ҳисобот топширадиган субъектлар томонидан 2021 йил учун йиллик ҳисоботларни тақдим этиш учун мўлжалланган. Улар eStat дастуридан фойдаланилган ҳолда Интернет орқали электрон шаклда тақдим этилади.








