Жамият

Бармоқ изи орқали ўғирлик жинояти фош этилди

Наманганда эгасиз уйни ўмарганлар қўлга олинди.

Бармоқ изи орқали ўғирлик жинояти фош этилди

 

Косонсой тумани ИИБ томонидан бармоқ излари орқали ўғирлик жинояти фош этилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2021 йил 30 ноябрь куни Косонсой туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 ноябрь куни соат 09:00 дан соат 17:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, дарвоза қулфини бузиш йўли билан кириб, хонада бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Ясин” номли телевизорини, ётоқхонасидаги кўрпалар орасида бўлган 200 АҚШ доллари ва 400.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

 

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида олинган 10 дона қўл бармоқ излари Наманган вилояти ИИБ ЭКБда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганда, улардан 2 таси Косонсой туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаронинг бармоғига мос келади. Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни унинг шериги, Косонсой туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро содир этгани аниқланган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Аввалроқ Наманганда 35 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёллар аниқлангани,  шунингдек, 48 ёшли аёлнинг велосипеди ўғирлаб кетилгани маълум қилинганди.

 

Жавоҳирбек Турсунов

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.