Ноябрь ойида Ўзбекистонда қанча фоторадар ўрнатилди?
Бу бўйича ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.

ИИВ ЙҲХББ республика ҳудудида ноябрь ойида ишга туширилган онлайн режимда ишловчи стационар радарлар тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, ўтган бир ой ичида Сурхондарё вилоятида 5 та стационар, Самарқанд вилоятида 2 та ПДД радар ишга туширилган.
Маълумот учун: cтационар фоторадарлар – тезликка оид қоидабузарликларни, ПДД радарлар эса тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини ёзиб боради.
Жавоҳирбек Турсунов








