Қишлоқ хўжалигида вазни 100 килогача бўлган дронлардан фойдаланишга рухсат берилади
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси тегишли фармонни қабул қилди.

“Давлат ва фуқаро авиасиясида учувчисиз учиш мосламаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари ўзгартирилди. Унга кўра, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида оғирлиги 100 килогача бўлган дронлардан фойдаланишга рухсат берилди.
Таъкидланишича, республика давлат ва фуқаро авиасиясида учувчисиз учиш мосламаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ўзгарган. Хусусан, учиш мосламаларининг вазни 25 килодан оғир бўлмаслиги керак. Қишлоқ хўжалиги фаолияти учун мўлжалланган дронлар бундан мустасно. Бундай дронлар учиш учун максимал рухсат этилган оғирлик 100 кг.
Эслатиб ўтамиз, шу йил феврал ойидан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини назорат қилиш ва экинларни мониторинг қилиш учун дронлардан фойдаланиш бошланган эди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ушбу чора илк бор Жиззах вилоятида амалга оширилган.
Жавоҳирбек Турсунов








