Жамият

Бўстонлиқда "Captiva" қарздорлик эвазига хатланди

Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини реализация қилиш чоралар кўрилмоқда.

Бўстонлиқда "Captiva" қарздорлик эвазига хатланди

 

МИБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатовнинг Zamon.uz'га маълум қилишича, Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 10 июндаги ижро варақасига асосан корхонадан ундирувчи давлат фойдасига 920 миллион сўм солиқ қарз белгиланган.

 

Таъкидланишича, қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

 

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган жавоб хатларига кўра, қарздор ташкилотнинг номидаги “Captiva” русумли автотранспорт воситаси рўйхатга олинганлиги аниқланган.

 

Шунингдек, Қонуннинг 21,48,87-моддаларига асосан қарздор  корхонанинг барча ҳисоб рақамларига давлат ижрочисининг қарори билан банд солинган ҳамда инкассо топшириқномаси ижро қилиш учун юборилган.

 

Бундан ташқари, қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзили яъни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Мустақиллик кўчасида, қарздор ташкилот фаолият кўрсатмаслиги аниқланган ва шу ҳақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

 

Мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган “Captiva” русумли автотранспорт автотранспорт воситаси Тошкент шаҳар Юнусобод туман ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида давлат ижрочилари томонидан холислар иштирокида хатланиб, жарима майдонига қўйилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада МИБ томонидан қарздорнинг “Malibu”си, Олтиариқда фуқаронинг “Nexia 3” русумли автоулови, қарздорнинг “Trailblazer” автомашинаси ҳамда Бухорода қарздорларнинг машинаси хатлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Бўстонлиқда "Captiva" қарздорлик эвазига хатланди | Zamon.uz