Жамият

Илк бор ўтказилган Конституция имтиҳони ғолиблари тақдирланди

Биринчи ўрин қайси вилоятга насиб этди?

Илк бор ўтказилган Конституция имтиҳони ғолиблари тақдирланди

 

Бугун, 6 декабр куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вазирлик ҳамда Конституциявий суд ҳамкорлигида ўтказилган умуммиллий Конституция имтиҳони ғолиблари тақдирланди.

 

Мазкур имтиҳонда жами 50 минг нафардан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтди. Дастлабки босқичда иштирокчиларнинг ижодий саволларга жавоблари баҳоланиб, улардан 10 нафари финал босқичига йўл олди. Финал босқичида сараланган 10 нафар қатнашчининг ҳуқуқий билимлари суҳбат асосида синовдан ўтказилди.

 

Сўнгги босқичда 289 балл тўплаган пойтахтлик иштирокчи 3-ўринни, 313 балл тўплаган жиззахлик иштирокчи 2-ўринни, 328 балл тўплаган қашқадарёлик иштирокчи 1-ўринни эгаллади.

 

Ташкилотчилар томонидан 1-ўрин ғолибига 15 миллион, 2-ўрин ғолибига 10 миллион, 3-ўрин ғолибига 5 миллион сўм пул мукофотлари берилди.

 

Шунингдек, тадбирда “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони ўз соҳибларига топширилди. Ушбу нуфузли мукофот билан аҳоли орасида ҳуқуқий маданиятни кенг тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатиб келаётган турли касб эгалари ва жамоатчилик фаоллари тақдирландилар.

 

Жавоҳирбек Турсунов

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Илк бор ўтказилган Конституция имтиҳони ғолиблари тақдирланди | Zamon.uz