Жиззахда Италия технологиялари асосида янги мева-сабзавот кластери бунёд этилади
“BMB Trade Group” компанияси ҳамкорликда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда боғдорчилик соҳасини ривожлантиришда мева ва сабзавот кластерларини яратиш борасида аниқ вазифалар қўйилган.
Амалий ташриф билан Италияда бўлиб турган “BMB Trade Group” компанияси кузатув кенгаши биргаликда қишлоқ хўжалигига ихтисослашган “Coldiretti” Ассоциацияси президенти Этторе Прандини (Ettore Prandini) билан учрашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш борасида музокаралар ўтказди.
Маълумот учун: Италиянинг “Coldiretti” компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик лойиҳаларни мамлакат ҳамда унинг ташқарисида амалга оширишга ихтисослашган ушбу Ассоциациянинг 1 миллион 600 мингга яқин аъзоси мавжуд.
Учрашувда томонлар ҳамкорликда Жиззах вилоятида мева ва сабзавотлар кластерини ташкил қилиш ва Европа бозорларига миллий маҳсулотни экспорт қилиш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишувга эришдилар.
Аввалроқ барча ҳудудларда узумчилик кластерлари ташкил этилиши ҳамда Президент томорқа хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар янгича механизм асосида амалга оширилиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







