Жамият

Москвадан учиб келаётган парвоз ўз манзилига етиб боролмади

Бунга об-ҳавода қуюқ туман тушиши сабаб бўлди.

Москвадан учиб келаётган парвоз ўз манзилига етиб боролмади

 

Бугун тонгги Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани муносабати билан самолётлар учиш ва қўнишни жараёнини амалга оширолмади.

 

Шу билан бирга, туман туфайли “Aeroflot” авиакомпаниясининг Москва шаҳридан “СУ-1976” қатновини бажараётган  самолёт саҳнидаги 131 йўловчиси билан соат 06:40да Урганчга қўна олмади ва Нукусдаги захира аэродромига юборилди. 

 

Бундан ташқари,  “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг “HY053” қатнови Тошкент аэропортида Урганчга парвозини кутмоқда.

 

Жадвалга асосан, самолёт  соат 08:20 да Урганчга қўниб, сўнгра “HY279” қатнови билан Истанбулга йўл олиши керак эди. Бироқ Урганч аэропортида ҳамон туман сақланиб турибди. У ерда кўриш имконияти 200 метрдан 400 метргача яхшиланди. Учиш учун мақбул кўриш имконияти камида 800 метрни ташкил қилади.

 

Синоптикларнинг фикрича, туман 11:00 дан 11:30 гача тарқалиши керак. 

 

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво Тошкентдан Андижонга бажариладиган “HY091” қатновнинг  ҳам кечиктирилишига сабаб бўлди. Самолёт 08:30 да парвоз қилиши керак эди, бироқ қабул қилувчи аэропортдаги туман туфайли у ҳамон Тошкентда об-ҳаво яхшиланишини кутмоқда.

Таҳминий  учиш вақти - маҳаллий вақт билан 12:00 да.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "I FLY Airlines" авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун вақтинча тақиқ қўйгани ҳамда Тошкент аэропортида 200 га яқин йўловчи  Истанбулга уча олмагани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Москвадан учиб келаётган парвоз ўз манзилига етиб боролмади | Zamon.uz