Жамият

Ўзбекистон ва Қозоғистон “Chevrolet” ишлаб чиқаришда 65 миллион доллар инвестиция ажратади

“Ўзавтосаноат” АЖ машинасозлик соҳасида Қозоғистон билан 500 миллион доллардан ортиқ ҳамкорликка эришилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон “Chevrolet” ишлаб чиқаришда 65 миллион доллар инвестиция ажратади

 

Маълумки, икки давлатнинг етакчи машинасозлик компанияси бу —  “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Аллур” компаниялар гуруҳи ўртасида “SaryarkaAvtoProm” Қўстанай заводида “Chevrolet” енгил автомобиллари кичик тугунли (SKD) ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутувчи ҳамкорликнинг янги босқичига ўтиш бўйича келишилди.

 

Мазкур лойиҳа иқтисодиётининг маҳаллийлаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради. Икки компаниянинг сармоявий ва иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича эришилган келишувлар босқичма-босқич амалга оширилади.

 

 “Ўзавтосаноат” Қозоғистоннинг автотранспорт ишлаб чиқарувчи “Qaztehna” МЧЖ билан 15 миллион долларлик шартнома ҳам имзолади.  Шунингдек, Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кенгайтириш мақсадида “Qaztehna” негизида “SINOTRUK HOWO” юк автомобилларини ишлаб чиқарилади.

 

Эндиликда, машинасозликнинг асосий йўналишларидан ташқари Қозоғистон компаниялари билан ҳам Ўзбекистон Республикаси автомобиль бозорида замонавий рақамли ечимларни жорий этиш бўйича 50 миллион долларлик келишувларга эришилди. 

 

Маълумот учун: 2020 йил март ойидан бошлаб “UzAuto Motors” билан биргаликда Қўстанайда “Chevrolet” русумли автомобилларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

 

Жорий йилда эса  “SariarqaAvtoProm” заводи “SamAuto” компанияси билан биргаликда “SAZ LE 60” русумли паст полли автобусларни ишлаб чиқармоқда.

 

Бундан ташқари, “UzAuto Motors” томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар рейтингида етакчи ўринларни эгаллаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида декларация имзолангани ҳамда Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи якунлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон “Chevrolet” ишлаб чиқаришда 65 миллион доллар инвестиция ажратади | Zamon.uz