Жамият

Ўзбекистонда янги музей очилди

У ерда камёб қор қоплонларини ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистонда янги музей очилди

 

Ўтган асрнинг 70-йилларида барпо қилинган Чотқол қўриқхонасининг маъмурият биноси қайта реконструкция қилиниб, музейга айлантирилди. Янги бинонинг очилиш маросими 7 декабрь куни бўлиб ўтди. Эски бино меҳмонлар-марказига айлантирилди, у ерда бир нечта заллар мавжуд.

 

Заллардан бири қор қоплонига бағишланган. Чотқол давлат қўриқхонаси директори Жасур Дўстовнинг сўзларига кўра, қор қоплони ҳайвонларнинг энг кам учрайдиган ва кам ўрганилган турларидан биридир. Ўзбекистонда бу каби жонивордан бор-йўғи 80-90 та бор бор, холос.

 

Қоплонлар тоғларда яшаганлиги сабабли тоғ экотизимлари алоҳида эътибор ва ҳимояга муҳтож.

 

Марказни реконструкция қилишда БМТ Тараққиёт дастури иштирок этди.

 

Чотқол қўриқхонаси Тошкент вилоятида 24 минг гектардан ортиқ майдонда жойлашган. Бу ерда 745 дан ортиқ турдаги юқори ўсимлик ўсади. Ҳудуднинг 57% дан ортиғи дарахт ва буталар билан қопланган. Қўриқхона ҳудудида 30 дан ортиқ янги ўсимлик турлари топилиб рўйхатга олинган, бу ерда яшовчи ҳайвонларнинг 20 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

 

Жавоҳирбек Тусрунов 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонда янги музей очилди | Zamon.uz