Жамият

Тошкент шаҳрида «Orlando» ёниб кетди

Содир бўлган ёнғин юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкент шаҳрида «Orlando» ёниб кетди

 

Бугун ижтимоий тармоқларда “Orlando” русумли автомобилнинг ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 2021 йил 8 декабр куни соат 18:50 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Нурафшон ва Қорасарой кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги “Orlando” русумли автомобилнинг двигател қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи зудлик билан тўхтаб, автомобилдан тушган.

 

“Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан Олмазор тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ Зоминда юк машинаси билан тўқнашган "Nехiа"нинг ёниб кетгани ва Яккасарой туманида “Lacetti”нинг йўлдаги ёритиш чироғига урилиши натижасида ёнғин юзага келгани ҳақида маълумот берилганди.

Жавоҳирбек Турсунов

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкент шаҳрида «Orlando» ёниб кетди | Zamon.uz