Фирибгарлик навбати маҳалла раисига: Фарғонада раисга жиноий иш очилди
У фуқарога имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилган.

Учкўприкда “Т” МФЙ раиси М.М. фуқаро Ш.га имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилган. Унинг ишончига кириб алдов йўли билан 23,7 миллион сўмини қўлга киритган.
Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлган.
Умумий суммадан 3 миллион сўмини қайтарганлиги ҳолати процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, МИБ ходимига болта кўтарган маҳалла раис жазолангани ҳамда Фуқарога имтиёзли шартлар асосида автокредит ваъда қилган шахс фирибгарликка қўл ургани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиев







