Жамият

Юқори чирчиқ туманида 4 та автомобиль ва битта автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Автоҳалокатга туманли об-ҳаво шароити сабаб бўлгани айтилмоқда.

Юқори чирчиқ  туманида 4 та автомобиль ва битта автобус  иштирокида ЙТҲ содир бўлди

 

Аввалроқ "Роҳат"да бир неча аянчли автоҳалокатлар содир бўлмоқда" сарлавҳаси остида xaбар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХББ расмий муносабат билдирди. 

 

Аниқланишича, бугун 9 декабрь куни соат 07:30 ларда, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган "Тошкент-Олмалиқ" автомобиль йўлининг 36-километрида, туманли об-ҳаво шароитида, йўлнинг кўриниш масофаси камлиги сабабли бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланиб келаётган "Damas", "Nexia", "Spark", "Nexia-3" русумли автомобиллар ҳамда "Isuzu" русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.

 

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳодиса жойида суриштирув олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

 

Аввалроқ Тошкентда "Gazel" ва "Nexia" тўқнашиб кетгани  ҳамда тез ёрдам автомобили ва «Nexia» иштирокидаги ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.



Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Юқори чирчиқ туманида 4 та автомобиль ва битта автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди | Zamon.uz